Ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар тайёргарлик машғулотлари карантин қоидалари асосида ўтказилмоқда

52

Ҳарбий хизматчиларнинг жанговар салоҳиятларини янада ошириш, уларнинг профессионал маҳоратларини юксалтириш бўйича жанговар тайёргарлик машғулотлари инновацион ғояларга ёндашилган ҳолда олиб борилмоқда.

Aлбатта ҳар бир жанговар тайёргарлик машғулотлари карантин қоидалари асосида ўтказилиб келинмоқда. Машғулот жойларида эса доимий дизенфекция ишлари амалга оширилмоқда.

Шарқий ҳарбий округ Сўх гарнизонида ҳам жанговар тайёргарлик машғулотларига инновацион ёндашилган ҳолда олиб борилмоқда. Юрт ўғлонларининг билим ва кўникмаларини янада ошириб бориши жанговар тайёргарлик машғулотларининг ютуғи деб такидласак муболаға бўлмайди. Йигитларнинг мерганлик даражаси ҳамда тезкор қарор қабул қилишлари натижасида қўйилган вазифалар ҳамда қўйилган тўсиқларни енгиб ўтиб, кўрсатилган нишонлар бирин кетин йўқ қилинмоқда.

Келгусидаги мусобақаларда ушбу юрт ўғлонларининг эгаллаган тажрибалари ғолиб бўлишлари учун асос бўлиб хизмат қилади

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати