Муаммоларни бартараф этиш йўлида

7

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, муаммоларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш масалалари ҳукуматимиз ва Мудофаа вазирлиги раҳбариятининг доимий эътиборида.
Шу кунларда Мудофаа вазирлиги хотин-кизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўйича бош мутахассис Зулфия Мансурова ҳамда ҳарбий хизматчилар фарзандларининг мактабгача таълим ташкилоти ва умумтаълим мактабларига жойлашиши бўйича бош мутахассис Гулруҳ Пармонова Шарқий ҳарбий округда мазкур йўналишда ўрганиш олиб бормоқда.

Бунда ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчи аёллар хизмат фаолияти, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига яратилган шароитлар, ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечириляпти.
Мутахассислар шу мақсадда Фарғона вилояти Мудофаа ишлари бошқармасида ва ҳарбий шаҳарчаларда бўлишди. Жараёнда ҳарбийлар, Қуролли Кучлар хизматчилари ва ҳарбий оилалар вакиллари билан суҳбатлар ўтказилди. Оилавий ажримларнинг олдини олиш, ёшлар тарбиясига масъулиятли бўлиш, ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлаш, яхши қўшничилик каби масалаларда ҳам суҳбатлар ўтказилди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати