Ҳарбий техникаларни темир йўл орқали ташишнинг янгича усуллари бўйича ўқув услубий йиғин

7

 

  Мудофаа вазирлиги томонидан миллий армимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жадал суратларда амалга оширилмоқда.

Харбий хизматчиларнинг билимли салохиятли ва жанговар рухда бўлишлари учун ўқув машғулотлари мухим ахамият касб этади.

Мудофаа вазирлиги Ҳарбий ҳаракатлар бошқармаси соҳа мутахассислари томонидан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари тасаруфидаги Фарғона ва Ғурумсарой дала ўқув майдонларида барпо этилган темир йўл платформаси орқали ҳарбий техникаларни қабул қилиш ва юбориш бекатларида ўқув-услубий амалий машғулот ўтказилди.

Машғулот давомида  бўлинмаларнинг жанговар вазифаларини бажариш вақтида қўшинларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш учун  темир-йўл транспортидан   фойдаланиш, бу эса соҳа ходимларининг билим кўникмаларини мустаҳкамлашдир.

Бундай амалий машғулотлар узоқ масофага жанговар ва ҳарбий техникаларни темир-йўл транспорти орқали ташиш тури энг кўп қўлланилиб, жуда қулай ҳисобланади.

Шу кунгача темир-йўл платформасига жойлаштирилган техникани мустаҳкам қилиб маҳкамлашда эски тизимда яъни  барча жараёнлар қўл меҳнати орқали амалга оширилган бўлса,. Бу усулнинг энг катта камчилиги техникани маҳкамлаш учун жуда кўп вақт ва ишчи кучи талаб этилар эди.

Мазкур камчиликларни бартараф этиш, бўлинмаларнинг ҳаракатланиш тезкорлигини ошириш ҳамда қулай шароит яратиш мақсадида, Мудофаа вазирлиги Ҳарбий ҳаракатлар бошқармаси томонидан бошқа турдаги маҳкамлаш усуллари таҳлилий ўрганилиб чиқилди ва амалиётда қўлланилиши тадбиқ этилмоқда.

Бу усул албатда, хам вақтни, хам кўпгина ресурларни тежайди.  Бундай машғулотлар ҳарбий хизматчиларни янги иннаватсион усулларни қўллашда даструл амал бўлиб хизмат қилади.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати