Сиз миллат ғурури, фахру-ифтихори

8

 

Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари кексаларни қадрлаш, уларга юксак эътибор бериш каби савобли ишга яна бир бор қўл уришди.

Ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, Марғилон шаҳар Надирмат маҳалласида истиқомат қилувчи уруш фахрийси Дадабоев Aкрамжон Ҳожи ота ҳолидан хабар олиш мақсадида унинг хонадонида бўлишди.

“Сиз миллат ғурури, фахру-ифтихори” шиори остида амалга оширилаётган эзгу амаллар давом этмоқда.

97 ёшни қаршилаган Aкрамжон ота ҳарбий хизматчиларга миннатдор эканлигини билдирди.

Кўксини тўлдириб турган медал шодасига эга уруш фахрийси юртимиз тинчлиги, осойишталиги учун қўлини дуога очиб юзига фотиҳа тортди.

Бундай тадбирлар округ қўшинларида ўтказиб келиниши давом этмоқда.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати