Округ қўшинларида арзонлаштирилган озиқ овқат ярмаркаси бўлиб ўтди

9

Фарғона, Андижон ва Наманган гарнизонларидаги ҳарбий шаҳарчаларда Янги йил байрамини кўтаринки кайфиятда кутиб олиш, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, уларга қулайликлар яратиш мақсадида Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг кўмаги билан арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада ҳарбий қисм ва муассасаларда мавжуд бўлган ёрдамчи хўжаликлар, маҳаллий фермер ва деҳқонлари ҳамда тадбиркорлар томонидан етказилган маҳсулотлар бозор нархидан арзонлаштирилган ҳолди сотувга қўйилди.

Ҳарбий шаҳарчада Янги йил байрами арафасида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси 30 декабрь кунигача ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати