Ёшларимизни Ватанпарвар қилиб тарбиялаш энг асосий вазифадир

9

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улардаги юртга бўлган муҳаббат ҳиссини ошириш мақсадида жойларда қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 15 – декабрдан 2021 – йил 15 – январга қадар “Ватанпарварлик ойлиги” деб эълон қилиниб, мазкур ойликда тадбирларни кўтаринки руҳда ташкиллаштириш ва уни ўтказиш мақсадида округ қўшинларининг барча ҳарбий қисм ва муассасаларида тантанали тадбирлар бўлиб ўтди.

Ушбу сана муносабати билан Шарқий ҳарбий округ Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисмда, округ қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Шухрат Абдуллаев иштирок этиб барча ҳарбий хизматчиларга келажагимиз ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашда олиб бориладиган маънавий тадбирларга фаол иштирок этишни таъкидлаб ўтди.

Тадбирда, Фарғона ҳарбий прокуратураси иштирок этиб, бу давр ичида “Ватанпарлик ойлиги” ни муносиб ўтказиш билан биргаликда, ёшларимиз ўз ватанига содиқ фарзандлар қилиб тарбиялашда бизнинг асосий вазифамиз эканлиги тўғрисида айтиб ўтди.

Бундай тантанали тадбирларни очилиш маросими округ қўшинларининг барча гарнизонларида ўтказилди.

 

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати