Учкўприк туманида ватанпарварлик фестивали кўтаринки руҳда бўлиб ўтди

1

 

 Бугун, Фарғона вилояти Учкўприк туманида 14-январь ватан ҳимоячилари куни муносабати билан туман ҳокимлиги, Мудофаа ишлари бўлими, мудофаага кўмаклашувчи ватанпарвар ташкилоти, туман болалар спорти ташкилоти, томонидан ҳарбий ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

Тадбирда Қўқон шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан ватанпарварлик руҳида айтилган куй қўшиқлар ва фахрий қоровул чиқишлари туман аҳоли ва ёшларида катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир сўнгида ҳарбий техника ва қурол аслаҳалар намойишига ўқувчи ёшлар, туман аҳолиси қолаверса Учкўприк тумани ҳокими катта қизиқиш билан кўздан кечирди ва ҳарбий хизматчилар билан яқиндан суҳбат қилиб байрам муносабати билан табриклади.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати