Ёшларнинг ҳарбий қисмдаги таасуротлари

1

 

Ўсиб келаётган ёш авлодда Ватанга бўлган муҳаббатни шакиллантириш мақсадида “Ким Ватанга содиқ бўлса, Мендурман ўша” шиор остида Фарғон шахрида жойлашган Ҳаво ҳужимидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисмда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Фарғона вилоятида жойлашган умумтаълим мактабларнинг ўқувчи ёшлари жалб қилинди.

Тадбир давомида, ўқувчи ёшларга, ҳарбий қисмда хизмат бурчини ўтаб келаётган ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар билан таништириш билан бир қаторда ҳарбий қисмда мавжуд бўлган қурол-аслаха ва жанговор техника ҳамда жанговар учиш аппаратлари билан яқиндан танишиш имкони яратилди.

Шунингдек, ҳарбий қисмда мавжуд бўлган ”Содиқ дўст” номли киналогия хизмати мутахасислари томонидан ҳарбий қисм қўриқчи итлари билан кўргазмали машғулотлар ташкиллаштирилди.

Бундай тадбирлар ёшларимизни жалб қилган ҳолда ўтказилиб келиниши давом этмоқда.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати