Меҳр саховат кўрсатган ҳарбийлар

1

 

Меҳр ва саҳоват кўрсатиш халқимиз азал-азалдан одат бўлиб келган фазилатларидан бири ҳисобланади.

Мурувват қўлларини узатиш, кимнингдир корига яраш, инсоният сийратининг гултожи саналса не ажаб.

Бугун анашундай савобли иш, Фарғона гарнизони, Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисмда хизмат вазифасини ўтаётган бир гуруҳ ҳарбийлар томонидан амалга оширилди.

Қўқон шаҳридаги мурувват уйига ташриф буюрган ҳарбийлар, у ердаги имконияти чекланган инсонларга турли озиқ-овқат маҳсулотларини улашдилар.

Ватан ҳимоясидек муқаддас бурчларини ўташ билан бирга, бу каби хайрли ишларга ҳам вақт ажратаётган ҳарбийларни, чин маънода замонамиз қахрамонлари деб атасак, муболаға бўлмайди.

Мана шундай юрт посбонлари билан, дунё ҳамжамияти олдида ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати