Ҳуқуқий саводхонликни мустаҳкамлашга доир тадбир бўлиб ўтди

1

 

 Қонун устуворлиги бу – барча давлат ҳокимияти органлари фаолиятида конституция, қонунлар олий юридик кучга эга бўлиб, уларнинг ҳокимият чиқарадиган бошқа ҳамма меъёрий ҳужжатлар ва йўриқномалардан устун туриши.

Қонун устуворлиги жамиятда демократия ва қонунчилик таъминланишига хизмат қилувчи тамойилдир. Бу тамойил Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасида мустаҳкамланган: «Ўзбекистон Республикасида Конституция ва қонунларнинг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар».

Ҳарбий хизмат давомида ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, хизмат вазифаларини бажариш вақтида қонунчиликдаги нормаларнинг бузилишига йўл қўйилмаслиги учун Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ва Фарғона ҳарбий прокуратура томонидан округ қўшинларининг гарнизонларида қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, Шарқий харбий округ қўшинлари Фарғона гарнизонидаги Сафарбарлик чақирув резерви батальонида Фарғона ҳарбий прокуратураси ходимлари билан биргаликда қонунларимиз устуворлиги мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда қатнашган икки юздан ортиқ харбий хизматчилар қонунчилигимизга киритилган ўзгаришлар, ҳарбий хизматчиларга берилаётган  имтиёзлар  хақида яна бир бор маълумотларга эга бўлди.

 

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати