Ватанпарварлик ойлиги доирасида “Ҳарбийлар ва етакчилар” учрашуви ўтказилди

1

 

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ёшларнинг Ватанга мухаббати ва садоқатини мустахкамлаш, она-юрт олдидаги фарзандлик бурчини юксак маъсулият билан бажариш, уларда Қуролли Кучларимизга бўлган ижобий фикрларни янада кенгайтириш, ҳарбий хизмат нуфузини кўтариш, ёшларнинг жисмонан соғлом, маънавий етук, кенг дунёқарашли, мустақил фикр юритадиган баркамол инсон сифатида шакллантириш, ёшларда жамиятнинг турли тармоқларида, айниқса, ҳарбий соха билан алоқадор бўлган давлат хизмати турларида фаоллик кўрсатиш, юрт учун фидойи бўлиш – бу бугунги кун талаби эканини ҳаётий мисоллар ва таъсирчан воситалар орқали ёшлар онгига мунтазам сингдириб бориш ва бугунги кунда юртимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка “маҳаллабай” етказиш, жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида аҳолининг барча қатламларини тўла қамраб олиш мақсадида Шарқий ҳарбий округ Маънавият ва маърифат маркази биносида “Ҳарбийлар ва етакчилар”  учрашуви ўтказилди.

“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлигининг масъул офицерлари етакчилар билан карантин қоидаларига риоя қилган холда суҳбатлашди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатида Фарғона вилоятидаги 19 та туман, шахарлардан келган 600 нафарга яқин етакчиларимиз иштирок этишди.

Дастлаб, сўзга чиққанлар ёшларга бугунги кунда миллий армиямиз салоҳияти, ўзгариш ва янгиланишлар, муддатли ҳарбий хизматга бориш ва ишга қолиш тартиби, хизматдаги имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Тадбир якунида йил давомида Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги Қонун ижросини таъминлашда ҳамда ёшлар билан ишлашда ўзининг бор куч ғайратини ишга солган фаол етакчиларимизга ҳамда ҳарбий қисм бошланғич ташкилоти етакчилари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати