Ватанпарварлик карвони Фарғона туманида

2

Бугун эрта тонгдан Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари тарғибот гуруҳининг Ватанпарварлик карвони Фарғона тумани йўл олишди.

Фарғона туманининг марказий стадионида бошланган тадбир, мингдан ортиқ аҳоли, уюшган ва уюшмаган ёшларни бир жойга жамлади.

Тадбир, давлатимиз мадҳияси билан бошланди. Шундан сўнг, туман санъаткорларининг куй қўшиқлари ҳамда Шарқий ҳарбий округ ҳарбий оркестр жамоасининг чиқишлари тадбир қатнашчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.

Ҳарбий хизматчиларимизнинг ҳар хил туркум чиқишлари барчанинг қизиқишига сабаб бўлиб, юрт ўғлонлари томонидан қатнашчиларнинг қизиқарли саволларига жавоблар берилди.

Бундай ватанпарварлик руҳидаги маънавий тадбирлар Шарқий ҳарбий округ қўшинларининг барча гарнизонларида давом этмоқда.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати