Ёшларнинг ҳарбий қисмдаги бир куни

1

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари Наманган  гарнизонидаги ҳарбий қисм «Маънавий юксалиш ва ватанпарлик куни» муносабати билан ёшларни ҳарбий касбга йўналтириш, уларнинг онгу таваккурига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини,  миллий армиямиз билан фаҳрланиш, давлат ҳавфсизлигини ҳимоя қилиш учун масъулият туйғуларини чуқур сингдириш мақсадида «Ёшларнинг ҳарбий қисмдаги бир куни» ғояси асосида «Ким Ватанга содиқ бўлса, мендурман ўша» шиори остида очиқ эшиклар куни доирасида маънавий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

Унда вилоятнинг чекка туманларидан иштирок этган ёшларимиз, ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Бунда, юрт посбонлари томонидан кўргазмали чиқишлари, ёшларимизни касбга бўлган қизиқиши уйғонди десак муболаға бўлмайди.

Тадбир давомида, ҳарбий оркестр жамоаси томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Бир кун давомида ўтказилган бундай маънавий тадбир ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун хизмат қилди.

 Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати