Ватан- миллий тикланиш таянчи

1

 

Наманган вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги «Чакирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш» марказида «Ватанпарварлик ойини» муносиб ўтказиш борасида Наманган шаҳридаги умумтаьлим мактабларининг ўқувчиларига «Ватан- миллий тикланиш таянчи» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Марказда таҳсил олаётган чақирилувчиларнинг ҳаёти, уларнинг ўқув синфлари, сафда юришлари ҳамда ўқув қуроллари ва ҳарбий техникаларнинг тузилиши, ҳарбий техникаларни амалий бошқариш ва фойдаланишлари яқиндан таништирилди.

Тадбирда, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлигининг бошқарма бошлиғи подполковник Рамшид Ибрагимов ва вилоят мудофаа ишлари бошкармаси офицерлари иштирок этиб, тадбир қатнашчиларини ўзларининг илиқ сўзлари билан муборакбод этишди.

Шундан сўнг, ёшларимиз марказда мутахассислар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, ҳарбий техника ва қурол аслаҳалар кўрсатилди.

Мазкур ўтказилган тадбирдан ёшларимиз мамнун бўлишди.

 

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати