Қўқон шаҳрида қиш мавсумида кўнгилсиз ҳодисалар юз беришининг олдини олиш мақсадида кўргазмали тактик машғулот ўтказилдисумини талофатсиз ўтказиш мақсадида кўргазмали ўқув тактик машғулоти ўтказилди.

3

 

Шарқий ҳарбий округ Фарғона гарнизони Қўқон шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда Наманган горнизони ёнғин назорати инспекцияси Фарғона вилояти ва Қўқон шаҳар Фавқулотда вазиятлар бошқармаси билан биргаликда қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш мақсадида кўргазмали ўқув тактик машғулотлари ўтказилди.

Унда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этдилар.

Тадбирда иштирок этганлар ёнғин чиққанда ва фавқулотда вазиятлар содир бўлганда қандай ҳаракат қилиш юзасидан амалий ва назарий маълумотларга эга бўлишди.

Ушбу йиғин давомида Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ва ёнғин хавфсизлиги бошқармаси билан биргаликда шартли равишда келиб чиққан ёнғинни ўчиришда олиб бориладиган ҳаракатлар кетма-кетлиги амалий равишда кўрсатиб ўтилди.

Бундай тадбирларнинг ўтказилишидан мақсад қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш ва ҳар хил вазиятларда аҳолини соҳа бўйича тушунчалар беришдир.

Шарқий ҳарбий округ қўшинларининг барча гарнизонларида вилоят мутасадилари билан ҳамкорликда профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати