“Аҳоли бандлиги тўғрисида” давра суҳбати ўтказилди

1

2020 йил 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида” ги Қонуни қабул қилинган бўлиб, қонуннинг асосий мақсади аҳоли бандлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Шарқий ҳарбий округ Андижон гарнизонидаги ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчилари иштирокида соҳа мутаҳассислари билан ҳамкорликда “Аҳоли бандлиги тўғисида”ги қонунинг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан соҳа мутаҳассисларига ўзларининг қизиқтирган саволлари билан юзланиб, етарлича маълумотларга эга бўлдилар.

Тадбирда Андижон Ҳарбий прокуротураси катта ёрдамчиси, ҳарбий қисм тарбиявий ва мафкуравий ишлар офицерлари ҳамда Андижон вилояти бандликка кумаклашиш маркази мутаҳассислари иштирок этди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати