Истиқлолим тимсоли

21

Фарғона гарнизонида жойлашган Ҳаво хужумидан мудофа қўшинлари ва ҳарбий хаво кучларига қарашли ҳарбий қисмда карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги байрами муносабати билан “Истиқлолим тимсоли” мавзусида маданий тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу байрам тадбирига Жамоатчилик кенгаши Фарғона вилояти минтақавий бўлинмаси етакчи мутахассиси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти Кенгаши ҳарбий қисмлардаги бошланғич ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими, Фарғона вилояти ҳалқ таълими бошқармаси мутахассислари иштирок этди.

Мазкур тадбирнинг ўтказилишдан мақсад, ҳарбий хизматчилар онгида Давлатимиз рамзи хамиша муқаддас ва улуғлигини англатиш. У ҳалқнинг ўтмиши, бугунги ва келажагини ўзида мужассам этган ёрқин тимсол сифатида намоён бўлиши тушунтириб ўтилди.

Тадбир давомида, ҳарбий хизматчилар томонидан 18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги байрамига бағишлаган ўзларининг шеърий чиқишлари билан давом эттирди.

Бундай маънавий маърифий тадбирлар округ қўшинларида ўтказилиши давом этмоқда.

 

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати