“Мен албатта ватан ҳимоячиси бўламан” шиори остида маънавий маърифий тадбир бўлиб ўтди

1

Бугун, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисмда ўқувчи ёшлар меҳмон бўлишди.

Дастлаб, ёшларимиз ҳарбий қисм хотира майдони билан танишиб, Ватанимиз учун жонини фидо қилган мард ва жасур ўғлонларимизнинг тарихи билан танишишдан бошланди.

Шундан сўнг, ҳарбий қисм кутубхонаси, юрт ўғлонлари учун барпо қилинган маданий ҳордиқ маркази, ўқув қуролларидан отиш тренажёри, ҳаво десант йўлаги ва кўргазмали ўқув қуроллари билан яқиндан танишишди.

Ушбу тадбирда, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳарбий қисмлардаги бошланғич ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи ёшларда ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ўзининг маслаҳатларини бериб ўтди.

Албатта бундай ўтказилган маънавий тадбирлар ёшларимизни Ватанга бўлган муҳаббатини янада ошириш учун хизмат қилади.

Ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир олиб борилаётган маънавий тадбирлар округ қўшинларида режага мувофиқ олиб борилиши таъминланмоқда.

 

                                                               Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати