Фарғонада ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида минифутбол ўтказилди

1

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят Кенгаши ташаббуси билан жорий йилинг 29 сентябрь куни вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва Шарқий ҳарбий округ қўшинлари билан ҳамкорликда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг 2-устувор йўналиши, яъни ёшларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида Фарғона вилоятидаги ҳарбий қисм ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасида спортнинг “Минифутбол” тури бўйича “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада шу ҳудудда жойлашган Мудофаа, Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари ва ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлар ҳамда Божхона, Фавқулодда вазиятлар ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ёш ҳарбий хизматчилари иштирок этди.

Шиддатли кечган мусобақада 9 та жамоа ўзаро беллашди. “Минифутбол” мусобақаси якуний натижаларига кўра фахрли 3-ўрин ИИВ Қоровул қўшинлари жамоасига, фахрли 2-ўрин Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига қарашли ҳарбий қисм жамоасига ҳамда фахрли 1-ўрин Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм жамоасига насиб этди.

Мусобақада фаол қатнашиб, юқори натижаларни қўлга киритган жамоалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати