Ҳарбий таълим факультети курсантлари Ватанга қасамёд қабул қилишди

1

Олий таълим муассасаларнинг кундузги бўлимида ўқиётган талабалари, шунингдек тиббий олий таълим муассасалари талабалари жинсидан қатъий назар ҳарбий тайёргарликдан ўтадилар.

Ҳарбий тайёргарликка 27 ёшгача бўлган, саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқли ва саралаш танловидан ўтган талабалар жалб қилинадилар.

Ҳарбий-ҳисоб ихтисосликлари бўйича резервдаги ва захирадаги офицерлар тайёрлаш дастури талабалар ҳарбий тайёргарлигининг асосий ҳужжати ҳисобланади.

Шу ўринда Фарғона Давлат Университетининг “Ҳарбий таълим” факултети ҳам олий таълим муассасалари базасида ташкил қилинадиган ҳарбий ўқув ва маъмурий бўлинма ҳисобланиб, ушбу таълим муассасасида тегишли таълим йўналишлари бўйича кундузги бўлимда ўқийдиган талабалар орасидан резервдаги ва захирадаги офицерлар тайёрлаш мақсадида узлуксиз ўқув-тарбиявий жараённи ўтказилиб келинмоқда.

Бугун Фарғона давлат Университетининг “Ҳарбий таълим” факультетида Ватанга қасамёд маросими бўлиб ўтди. Ушбу олий таълим муассасасида “Ҳарбий таълим” факултетининг 85 нафар 4-босқич курсантлари тантанали равишда Ватанга қасамёд қабул қилишди.

Ватанга қасамёд тадбирларида Шарқий ҳарбий округ маънавият ва маърифат маркази ҳарбий хизматчилари, университет профессор ўқитувчилари, ҳарбий таълим факультети ўқитувчи офицерлари ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.

 

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати