Округ миқёсида офицерлар уч кураши ва кўп кураши спорт турлари бўйича округ биринчилигини ташкил қилиш

6

 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида 2020 йил давомида ўтказиладиган спорт тадбирлари календарь режаси ЎР МВ нинг тегишли буйруқ талабларига асосан, жорий илнинг 26-31 октябрь кунлари офицерлар уч кураши ва кўп кураш спорт турлари бўйича Мудофаа вазирлиги биринчилиги бўлиб ўтади.

Ҳарбий қисмларда жамоавий жипсликни камол топтириш, куч, чаққонлик тезлик ва жасурлик каби сифатларни ривожлантириш, офицерлар уч кураш ва кўп кураш спорти бўйича округ терма жамоасига спортчиларни саралаб олиш ҳамда Мудофаа вазирлиги миқёсида ўтказиладиган спорт ўйинлари бўйича чемпионатларга фахрли ўринларни эгаллаш мақсадида ўтказилмоқда.

Округ қўшинларининг ҳарбий қисм ва муассасаларидан 30 ёшгача бўлган офицерлар 2 нафар, 30-35 ёшгача 2 нафар офицер, 35-40 ёшгача 1 нафар офицер ва 40 ёшдан юқори 1 нафар офицерлар шахсий таркиби иштирок этади.

Иштирокчилар томонидан қуйидаги меъёрлар бажарилади: 1000, 2000 ва 3000 метр узоқликда югуриш, 9мм ПМ қуролидан ўқ отиш, 100 м масофага сузиш.

Мазкур мусобақани адолатли ва шаффофлигини таъминлаш учун округ қўшинлари қўмондонининг алоҳида буйруғига асосан ҳайъат комиссияси тузилган бўлиб, улар томонидан мусобақа ғолиби ЎР Мудофаа вазири ўринбосарининг тегишли буйруғида кўрсатилган баллар жадвалига асосан аниқланади ва ҳар бир шартлар баҳоланиб борилади.

Мусобақа жараёнларини батафсил хабар бериб борамиз бизни кузатишни давом этинг.

Шарқий  ҳарбий округ матбуот хизмати