Бугунги кун қаҳрамонлари эъзозланди

6

Бугунги кунда бутун инсоният қатори кўп миллатли халқимиз ҳам каронавирус пандемияси оқибатида юз берган оғир синов ва қийинчиликларга қарши сабот, матонат билан  кураш олиб бормоқда.

Хақиқий мард ўғлон майдонда синалади деганларидек эзгуликка бел боғлаган юрт посбонлари талофат кўрган аҳолига беминнат ёрдамларини аямадилар.

2020 йил 26 май куни юртбошимиз фармони билан “МЕҲР – САХОВАТ” кўкрак нишони  таъсис этилди.

Шарқий ҳарбий округ қўшинларида хизмат қилаётган юрт посбонларининг камтарона хизматлари инобатга олиниб, ўзининг  юқори интизоми ва мардонаворлигини кўрсатган  бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ушбу кўкрак нишонига лойиқ деб топилди.

Куни кеча шу қаҳрамонларимизни Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Лутфулло Бузруков ва Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновлар томонидан ушбу кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Олий бош қўмондонимиз томонидан ҳарбий хизматчиларимизга берилаётган эътибордан юрт ўғлонлари қалбида  юксак ишонч матонат ва фахр туйғуси жўш урмоқда

Шараф туйғусини берувчи юксак эътибор эгалари кейнги хизматларида бор куч ғайратини сафарбар этиб, Ўзбекистон Республикасига садоқат билан хизмат қилишга тайёр эканлигини фахр билан баралла айтиш мумкин.

Бундай эътибор эса юрт ўғлонларига ватанга садоқат билан хизмат қилишлари учун катта куч бағишлайди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати